Uz

Uz

@Uzbekistanuz

Асака автомобиль заводи вақтинча ёпилади

 

Янги йилда Асака автомобиль заводи жамоаси 15 кунга таътилга кетади. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» АЖ хабар бермоқда.

2018 йилнинг 29 декабрь куни завода 220 мингинчи автомобиль — Chevrolet Nexia ишлаб чиқарилди. Шу билан раҳбарият томонидан йил охиригача ишлаб чиқариш қувватини 220 минггача етказиш бўйича қўйилган вазифа уддаланди.

GM Uzbekistan тарихида илк бор 2018 йилнинг декабрь ойида рекорд қайд этилди — 34117 дона автомобиль ишлаб чиқарилди, бу кунига мингдан ортиқ автомобиль дегани.

Компания томонидан ўтиб бораётган йилда ишлаб чиқарилаётган автомобилларнинг ҳар бир модели таннархи ўртача 10-16 фоизга пасайтирилди, импорт харажатлари эса 73 миллион АҚШ долларгача қисқарди.


Report Page