UFC президенти Нурмагомедовнинг кейинги рақиби — Тони Фергюсон ёки...

UFC президенти Нурмагомедовнинг кейинги рақиби — Тони Фергюсон ёки...

🌐OLTIARIQ_TV

》》》》》

@oltiariq_tv

UFC президенти Дэйна Уайт UFC 242 мусобақаси асосий жанги ғолиби Хабиб Нурмагомедов энди кимга қарши октагонга чиқишини маълум қилди.

«Тони Фергюсон — Хабиб учун кейинги рақиб. Албатта, у (Фергюсон) рози бўлса. Кўрамиз, Хабиб қачон қайтишга тайёр бўларкан. Агар Фергюсон рози бўлса, Хабиб учун навбатдаги жанги у билан бўлади. Тонига шундай имконият аллақачон таклиф этилган.

Аммо Тони истамаса ёки ишлар кўнгилдагидек кетмаса рақиб Конор бўлиши ҳам мумкин.

Конор реванш олишни истамоқда. Ишонаманки, фанатларга бундай жангни кўриш жуда қизиқ бўларди», — дейди Уайт.

Маълумот ўрнида, Тони Фергюсон 12 ғалабадан иборат серия қайд этмоқда. У фаолиятида жами 25 ғалабага эришиб, 3 марта мағлуб бўлган. Хабиб Нурмагомедов эса 28 марта жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган.


Report Page