Вилоят халқ таълим бошқармасида матбуот хизмати ходимлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Вилоят халқ таълим бошқармасида матбуот хизмати ходимлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

@talimda, "Ta’lim yangiliklari" канали

2020 йил 31 январ куни Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси мажлислар залида Халқ таълими бошқармаси бошлиғининг ўринбосарлари Ф. Тофикова, Ш. Нормуродовлар  томонидан туман ва шаҳар Халқ таълими бўлимларидаги маънавий-ахлоқий тарбия ва болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш шўъба раҳбарлари ҳамда туман ва шаҳар Халқ таълими бўлимларидаги юклатилган матбуот хизмати ходимлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатидаги асосий масала таълим муассасаларида ўтказилаётган тадбирларни сифатли ўтишини таъминлаш ва оммавий ахборот воситаларида ёритиш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти, ҳудудлардаги таълим муассасаларида кузатилаётган нохуш ҳолатларнинг олдини олиш, шундай ҳолатлар кузатилганда зудлик билан аниқлик киритилиб, очиқ ва шаффоф ўрганишлар асосида раддиялар бериш, таълим муассасаларидаги ижтимоий-маънавий муҳитни янада яхшилаш, вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олишга қаратилди. 

Суҳбат давомида Халқ таълими бошқармаси ходими Ш.Нормуродов матбуот котибларига уларнинг асосий вазифалари ҳамда малака тавсифлари ҳақида тушунчалар бериб ўтди. Шунинг билан биргаликда таълим муассасаларида ўтказиладиган барча тадбирларда бевосита маънавий-маърифий ишлар бўйича шўъба раҳбарлари билан ўзаро ҳамкорликни кучайтириш, таълим сифати самарадорлигини оширишда Президентимиз томонидан белгилаб берилган 5 муҳим ташаббус доирасида тадбирларни жадал суръатларда олиб бориш, тадбирларнинг мазмунини ва самарали ишларни ўқувчилар онгига сингдириш мақсадида таълим муассасаларидаги ўқувчи-ёшларга тушунтириш ва тадбирларни ОАВда кенг ёритиш масалаларига эътибор қаратилди.

Таълим тизимида матбуотни ҳар томонлама ривожлантириш ҳамда ўқувчи-ёшлар орасидан иқтидорли, ҳаваскор ўқувчилардан иборат “Ёш журналистлар”, “Ёш операторлар”, “Ёш режиссёрлар” ҳамда “Ёш дизайнерлар” тўгаракларини ташкил этиш бўйича таклифлар берилиб маслаҳатлашиб олинди.

Суҳбат давомида вилоят Халқ таълими бошқармаси томонидан келгусида таълимдаги матбуот соҳасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар белгилади.

АКТ мутахассиси, Ш.Мадримов томонидан тайёрланди.

Report Page