Самарқанддаги туризм университети ўқитувчиларни ишга таклиф этади

Самарқанддаги туризм университети ўқитувчиларни ишга таклиф этади


Самарқанд шаҳрида фаолият юритаётган «Ипак йўли» туризм халқаро университетига ўқитувчи лавозимига менежмент-туризм соҳасидаги юқори малакали мутахассислар ишга таклиф қилинади (илмий даража инобатга олинади).

Номзодларга қўйиладиган талаблар қўйилади:

  • номзоднинг шахсан ўзи томонидан инглиз, ўзбек ва рус тилларида тузилган меҳнат самарадорлиги кўрсаткичи – KPI ёки CV;
  • мутахассислик фанидан инглиз тилида ўтилган дарснинг 20 минутлик видеотасвири;
  • илмий мақолалар рўйхати;
  • Вазирлар Маҳкамасининг «Таълим муассасаларида чет тилларини ўқитишнинг сифатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2017 йил 11 августдаги 610-сон қарори талабларига мувофиқ Давлат тест маркази томонидан тақдим этилган чет тилини билиш даражаси (B2 ва ундан юқори бўлган) тўғрисидаги сертификатга ёки унга тенглаштирилган инглиз тилини билиш даражасини белгиловчи ҳужжат (IELTS 6,5; TOEFL 575). Хорижда таълим олган ва дарс берган мутахассисларга тил билиш сертификати шарт эмас);
  • таълим соҳасида 2 йилдан кам бўлмаган тажрибага эга бўлиши, компьютер техникасини яхши эгаллаши, ўз мутахассислиги ва инглиз тилини мукаммал билиши, ўқитувчилик фаолияти билан боғлиқ ҳужжатларни юрита олиши, зарурат туғилганда хизмат сафарларига чиқиши;

Ўз навбатида «Ипак йўли» туризм халқаро университети номзодларга қуйидагиларни таклиф этади:

  • барқарор маош (ойлик устама ҳақи билан);
  • истиқболли карьерани назарда тутган қизиқарли меҳнат фаолияти;
  • хориж давлатларига хизмат сафарлари.

Иш тартиби: душанбадан жумага қадар (09:00 дан 17:00 гача).

Барча саволлар бўйича +99897 2857839 телефон рақами орқали соат 10:00 дан 17:00 гача 2020 йил 20 июлга қадар мурожаат қилишингиз мумкин.

Номзодлар nabduvakhidova@univ-silkroad.uz электрон манзилига қуйидаги маълумотларни юбориши керак:

  • Мутахассислик фанини инглиз тилида ўтган 20 дақиқалик видео дарс.
  • Ўзбек ёки рус, инглиз тилидаги KPI ва CV.

Реклама ҳуқуқи асосида

Report Page