Трамп Мексика билан чегарадаги девор учун қўшимча маблағ сўрамоқчи

Трамп Мексика билан чегарадаги девор учун қўшимча маблағ сўрамоқчи

Kun.uz
Фото: AP Photo/Evan Vucci

АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, мамлакат конгрессидан Мексика билан чегарада девор қурилиши учун қўшимча маблағ ажратилишини сўрайди. Бу ҳақда CNBC News хабар қилмоқда.

Унинг сўзларига кўра, девор қурилишини қўшимча молиялаштириш лойиҳа «тезроқ якунига етиши» учун талаб қилинади.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, бу девор нафақат ноқонуний мигрантларнинг АҚШга оқимини тўхтатади, балки гиёҳванд моддалар билан курашда ҳам ёрдам беради.

Аввалроқ, Мексика президенти Энрике Пенья Ньето мамлакат АҚШ билан чегарадаги девор учун ҳеч қачон пул тўламаслигини маълум қилганди. 

Report Page