Трамп савдо тўсиқларига қарши қатъий жавоб чораси кўриш билан таҳдид қилди

Трамп савдо тўсиқларига қарши қатъий жавоб чораси кўриш билан таҳдид қилди

Kun.uz
Фото: Chris Kleponis / CNP

АҚШ президенти Дональд Трамп дунёнинг барча давлатларига импортга божларни бекор қилишни таклиф қилди. Унинг айтишича, акс ҳолда АҚШ томонидан қатъий жавоб чораси кўрилади.

“АҚШ хорижий маҳсулотлар учун савдо тўсиқлари ва божларни ўрнатган барча давлатлар уларни бекор қилишини талаб қилади. Акс ҳолда уларни АҚШ томонидан қатъий жавоб чоралари кутади”, деб ёзган Трамп твиттерда.

“Савдо адолатли бўлиши лозим. У бир томонлама ҳаракатли кўча бўлиши керак эмас”, деб айтган Трамп.

Ўтган ҳафта Трамп Европа иттифоқидан АҚШ маҳсулотлари учун барча савдо тўсиқлари ва божларни олиб ташлашни талаб қилган. Акс ҳолда Трамп Европадан АҚШга етказилувчи барча автомобилларга 20 фоизлик бож киритиш билан таҳдид қилган. 

Report Page