Трамп Жанубий Корея билан ҳарбий машғулотларни “қимматга тушувчи ўйинлар” деб атади

Трамп Жанубий Корея билан ҳарбий машғулотларни “қимматга тушувчи ўйинлар” деб атади


Фото: AP

АҚШ президенти Дональд Трампнинг айтишича, у Жанубий Корея билан биргаликда ўтказилувчи ҳарбий машғулотлар “қимматга тушиши” сабабли 1,5 йил уларга қарши чиққан. Трамп бу ҳақда TBN’га берган интервьюсида айтиб ўтди. 

“Биз Гуамдан бомбардимончиларимизни юборамиз, улар бомба ташлаб, Гуамга қайтиб, иккинчи марта учиб кетади. Бу телбалик. Биз бу ҳарбий ўйинларга ўнлаб, юзлаб миллион доллар сарфлаймиз”, деб айтган Трамп.

Унинг айтишича, Жанубий Корея АҚШга бу машғулотлар ўтказилишига пул тўламайди. Трампнинг қўшимча қилишича, бу машғулотлар “ўта иғвогардир”.

“Иккинчидан, ким бунча кўп пул сарфлашни истайди?”, деб ўз сўзларини якунлаган Трамп.

Вашингтон 23 июнда аввалроқ Пхеньян билан эришилган келишувларга асосан Сеул билан ҳарбий машғулотлар ўтказиш бўйича бир нечта дастурнинг номаълум муддатга тўхтатилишини эълон қилган.  

Report Page