Миробод ёшлари билан табиат қўйнига саёҳат

Миробод ёшлари билан табиат қўйнига саёҳат

Азиз Илхамович

Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисидаги қонун қабул қилинганлиги куни муносабати билан Миробод тумани ҳокими ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Миробод туман Кенгаши томонидан тумандаги 50 нафарга яқин ёшларни Тошкент вилоятидаги “Угом-Чотқол давлат биосфера резервати”га ташрифлари ташкиллаштирилди. Ушбу биосфера резервати тоғ тизмасининг дараларида барпо этилган бўлиб, унинг ҳудуди инсон фаолияти билан жуда оз ўзгартирилиб, бу минтақанинг тоғ экотизимларини сақлаб қолиш учун мўлжалланган. 

Бу ерда нафақат тоғ ўрмонларини, балки тоғ чўллари, альп далалари ва қор ва музликлар билан қопланган баланд тоғларни ҳам кўришингиз мумкин. Тоғларда ёнғоқ, олма ва олча, юқори баландликларда – арча, тоғкоши, қайин, чинор, олма, ёввойи гилос ва дўлана устунлигидаги аралаш ўрмонлар, арча ўрмонлари мавжуд.

Миробод туман ёшлари учун қизиқарли кечган ушбу саёхат давомида қўриқхона ҳудуди бўйлаб тоғ тизимининг гузал манзаралари ва биологик хилма-хиллиги ёшларда катта таъсуротлар қолдирди.

Report Page