Time журнали ўз муқовасида бепарво Трамп ва йиғлаётган қизча суратини жойлаштирди

Time журнали ўз муқовасида бепарво Трамп ва йиғлаётган қизча суратини жойлаштирди

Kun.uz
Фото: REUTERS

The Time журналининг янги сони муқовасида Мексика билан чегарада онасидан айирилган гондураслик қизча ва унга бепарвогина қараб турган Дональд Трамп сурати билан чиқадиган бўлди. Суратга “Америкага хуш келибсиз!” деган ёзув илова қилинган.

Фото: The Time

Журналнинг бу сони 2 июлда сотувга чиқади. Муқова сурати нашр сайтида эълон қилинган. Нашр таҳририятида таъкидланишича, кичик муҳожир қизчанинг сурати АҚШнинг кескин миграция сиёсати бўйича баҳслар рамзига айланди.

Гап шундаки, Трамп ҳукумати АҚШ чегарасини ноқонуний кесиб ўтаётган ота-она муҳожирларни фарзандларидан айирмоқда.

Суратдаги қизча 2 ёшда бўлиб, уни суратга олган фотомухбир Жон Мурнинг айтишича, унинг онаси чегарада АҚШ чегара хизмати агенти томонидан ушланган.

Report Page