ДЕПУТАТЛАР МАЛАКА ТЕСТ СИНОВЛАРИ ЖАРАЁНЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ

ДЕПУТАТЛАР МАЛАКА ТЕСТ СИНОВЛАРИ ЖАРАЁНЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ


Хабарингиз бор, жорий йилнинг 5 октябридан бошлаб, Самарқанд давлат университетининг спорт залларида умумий ўрта таълим мактабларининг иккинчи малака тоифасига давогар ўқитувчилари учун онлайн тест синовлари бўлиб ўтмоқда. Унда 4709 нафар ўқитувчилар малака тест синовларини топшириши кўзда тутилган.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бўлим бошлиғи Низомиддин Каримов, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси вилоят ҳудудий бўлими раҳбари Ғайрат Бобохолов бевосита иштирок этиб, тест синовлари жараёнларини бевосита кузатиб бормоқда.

Бугун, 9 октябрь куни малака тест синовлари жараёнлари билан танишиш мақсадида Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгаши депутати Муҳиба Бабабекова, Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши депутатлари Дилдора Шукурова ва Зухра Қуддусова, Халқ депутатлари Пастдарғом туман Кенгаши депутати Шохруххон Холмаматовлар ташриф буюришди.

Депутатлар синовларнинг бевосита шаффоф, адолат тамойиллари асосида ўтказилаётгани, ушбу жараённинг доимий назоратга олинганига алоҳида эътибор қаратишди. Ўқитувчилар билан суҳбатлашиб, тест синовларининг ташкил этиши, саволларнинг тузилиши, қайд этаётган натижалари тўғрисида уларнинг фикрлари билан қизиқишди. 

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БОШҚАРМАСИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Report Page