Онлайн дарслар ягона тизими

Онлайн дарслар ягона тизими

Қурбонов

Ҳозирга кунда онлайн таълимга бўлган эътибор жуда катта. Шу ўринда барча боғча тарбиячиларига, мактаб ўқитувчиларига, олий таълим муассаси устозларига минг раҳмат айтмоқчиман. Жуда катта меҳнат қилинди ва қилинмоқда.

Бир масалар борки, кўп онлайн дарс видеолари youtube.com га жойлаштирилган. Бу трафик олиши, молиявий ҳаражат кўпчиликка ҳам маъқул келмайди. Таклифим шу онлайн дарсларни TAS IX ичидаги сайтларга порталларга жойлаштирилиса, кўп провайдерларда TAS IX тарификация қилинмайди, ҳам тезлик юқори бўлади.

Мени ўзимни таклифим, ягона онлайн дарслар портали бўлса, TAS IXда.

Мен таклиф қилаётган тизимнинг тахминий кўриниши. Ушбу тизимга Ўқитувчи id.gov.uz тизими орқали рўйҳатдан ўтади. Ўз фани бўйича дарсларини жойлаштиради.

id.gov.uz

id.gov.uz тизими Ўқитувчининг тўлиқ маълумотини беради, фақатгина ўз ишлаб турган мактаби ва синфини кўрсатиши керак бўлади. Боғча ва ОТМ Устозлари учун ҳам худди шу каби бўлади.

Қўшимча маълумотлар

Дарсни жойлаш учун синф, фан ва дарс видео файлини юклаш керак бўлади. Боғча учун гуруҳни танлаш керак ва ОТМ учун факультет, курс ва фанни кўрсатиб, дарс видео файлини юклаш керак бўлади.

Дарсни юклаш

Тизимнинг асосий кўринши, гуруҳлар (боғча, маткаб, ОТМ) ларга бўлинган, фанлан бўйича ҳам ажратилган бўлади. Қидирув қисмида, барча йўналиш бўйича излаш мумкин бўлади.

Тизим

Қулайликлари:

1. Тезлик юқори, сабаби TAS IX да.
2. Ҳаражат ушбу портал учун йўқ, сабаби TAS IX да.
3. Боғча, мактаб, ОТМ, дарслари бир жойда.
4. Қидирув тизими мавжуд.
5. Барча ўқувчи бир нуқтадан дарс олади.






Report Page