@fargonaziyouz

@fargonaziyouz


Ота-онанинг розилиги Аллоҳнинг розилигидадир!

@fargonaziyouz

Халқимизда "Ота рози Худо рози, она рози Худо рози", деган ҳикматли гап бор. Шунинг учун ҳам фарзандлар ота-оналарининг розилиги топиш ҳаракатида бўлишлари ҳам бежиз эмас. Афсуски, гуруч курмаксиз бўлмагани каби ота-онаси ҳаёт бўла туриб уларни ҳурмат-эҳтиром қилмайдиган, кексайиб қолган ота-онани унутаёзган кимсалар ҳам топилиб қолмоқда.

Бугун, 16 декабрь куни Данғара тумани "Муҳаммадсаид хўжа" масжидига вилоят бош имом-хатиби Салимжон қори Қодиров ташриф буюриб, пешин намозидан сўнг жамоа аҳлига маъруза қиларкан, суҳбат айни шу - "Исломда ота-онага эътибор", "Шукроналик - неъматларни зиёда бўлишига сабаб бўлади" мавзусига бағишланди.

Каъб ал-Аҳбордан келган ривоятда, Луқмони ҳаким ўғлига шундай насиҳат қилади:

«Эй ўғлим, ким ота-онасини рози қилса, Аллоҳни рози қилган бўлади. Ким ота-онасининг ғазаблантирган бўлса, Аллоҳнинг ғазабини келтирган бўлади. Эй ўғилчам, ота-она жаннат эшикларидан бир эшикдир. Агар рози бўлсалар, Жабборга бориш бор. Агар аччиқлари чиқса, ёпилиб қолиши бор».

Шундай экан, ҳар бир фарзанд ота-онасининг розилигини топиб, улар орқали жаннатга кириш пайидан бўлиши лозим, -дея таъкидлади вилоят бош имом-хатиби.

Шунингдек, вилоят бош имом-хатиби Салимжон қори Қодиров Қўқон шаҳридаги "Зайнул обидийн" масжидига ҳам ташриф қилиб, масжид жамоаси билан учрашди.

Учрашувда ота-онага ҳурматнинг фазли, динимизда фарзанд тарбиясига бўлган эътибор мавзуларида сўз бораркан, вилоят бош имом-хатиби томонидан айтилган мавзуга оид ояту ҳадислар ҳамда тарихга оид ибратли мисоллар жамоатда катта таассурот қолдирди.

Учрашув сўнгида юртимиз тинчли ва халқимиз фаровонлигини сўраб дуога қўл очилди.

@fargonaziyouz

Вакиллик матбуот хизмати

Report Page