telegra.ph

telegra.ph


Муносабат

Ижтимоий тармоқларнинг “YouTube” сайтида эълон қилинган “Қарияни уйидан кўчага олиб уриб ўлдириб қўйди учаскавой, формаликларга қонун” сарлавҳали мақола юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Маълум бўлишича 2020 йилнинг 31 июль куни кеч соат 23-50 лар атрофида Деҳқонобод тумани “Истиқлол” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Каримова Ойниса Тўрақуловна ушбу худуд, профилактика инспектори катта лейтенант Қурбонов Мухтор Махмудовичга қўнғироқ қилиб, отаси Каримов Тўрақул Шофаевич яшаш хонадонида спиртли ичимлик истеъмол қилиб, жанжал қилаётганлигини маълум қилган. 

профилактика инспектори лейтенант Ашуров Алишер Саломович билан бирга ҳонадонга бориб, туман ИИБга олиб кетишини айтиб, ўзи билан бирга олиб уйидан чиққанида,  фуқаро Каримов бўлимга бормаслигини маълум қилган. Қизи эса отаси ўзига келганлигини, уйида ўзи назорат қилишини билдирганлиги сабабли, профилактика инспекторлари марҳум Каримовни яшаш хонадонида қолдириб, хизмат вазифасини бажаришда давом этишган.

1 август куни туман Тиббиёт бирлашмаси навбатчи фелдъшери Деҳқонобод тумани ИИБга мурожаат қилиб, унда Деҳқонобод тумани “Истиқлол” МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро Каримов тан жарохати олиб шифохонага тушганлигини, у ўзининг сўзидан профилактика инспектори уни уриб, тан жарохати етказганлигини айтаётганлигини маълум қилган.

Ушбу хабар юзасидан Терговга қадар текширув ҳаракатлари жараёнида фуқаро Каримов ўзининг тушунтириш хатида турли хил кўрсатмалар бериб, гоҳида йиқилиб тушганлигини, гоҳида туман ИИБ ходимлари ва гоҳида Миллий гвардия ходимлари урганлиги ҳақида кўрсатмалар бераётганлиги учун ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар 2020 йил 07 август куни Деҳқонобод туман прокуратурасига юборилган.

         Фуқаро Каримовга “кўкрак қафаси ёпиқ шикастланиши, чапдан 9-қовурға ёпиқ синиши, бел соҳасида чап томонида қонталаш, кўкрак қафаси чап томонлама пелевмоторакс, чап тери ости элсезимаси”-ташхиси билан шифохонага ётқизилган. 5 август куни эса туман тиббиёт бирлашмаси Ҳирургия бўлимига ўтказилган ва у ердан ўзбошимчалик билан чиқиб кетган,  8 август куни яна тез ёрдам автомашинасида шифохонага олиб келиниб йил 9 август куни соғлиғи ёмонлашганидан сўнг, жонлантириш бўлимига ўтказилиб, жаррохлик амалиёти чоғида “сурункали ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги, асорати яранинг тешилиши,”- ташхиси билан шифохонада вафот этган.     

Марҳум Каримов Турақул Шофаевич муқаддам тўрт марта жиноий жавобгарликка, саккиз марта маъмурий жавобгарликка тортилган

Деҳқонобод тумани ИИБ ҲПБ томонидан 2020 йил 10 июльдан ЖИБ Деҳқонобод тумани судининг қарори билан бир йил муддатга маъмурий назорат ўрнатилиб, унга нисбатан тегишли  чекловлар ўрнатилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Деҳқонобод тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда. Қашқадарё вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси ва ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси Қашқадарё вилояти бўйича бўлими томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Хизмат текшируви давомида, марҳум Т.Каримовнинг қизи Каримова Ойниса Тўрақуловна ўзининг кўрсатмасида отаси яшаш уйида спиртли ичимлик истеъмол қилиб, шовқин кўтарганлиги сабабли ҳам профилактика инспекторига телефон қилиб, хабар қилганлигини, келганидан сўнг отасини0 олиб кетмоқчи бўлганлигини, лекин уни урмаганлиги ва тан жарохати етказмаганлигини, аммо оила аъзолари ва яқинлари томонидан марҳумни профилактика инспектори М.Қурбонов уриб, тан жарохати етказганлиги ҳақида кўрсатма беришга ва гувоҳларни чалғитишга ҳаракат қилинаётганлигини маълум қилган.    

Марҳумнинг укалари ва синглиси ўзаро бир бирлари билан келишган холда марҳум ўлим сабаби “Истиқлол” МФЙда хизмат олиб бораётган профилактика инспектори катта лейтенант Қурбонов Мухтор Махмудович томонидан уриб ўлдирган деган тахмин билан видео тасвирга олиб ижтимоий тармоққа жойлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Деҳқонобод туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Текширув жараёнида Тез-тиббий ёрдам бўлими навбатчи хамшираси Назарова Дилноза Сулаймоновна, Деҳқонобод тумани Тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлимида навбатчиликда турган, Тангриев Умарбек Расулович мархумни текшириш натижасига кўра, Бемор бирор киши уриб тан-жарохати етказганлиги, бошқа жарохатлар ҳақида шикоят қилмаган. Баданида айланасига тирналиш, қизариш, шикастланиш ва бошқа жарохатлар йўқлиги сабабли, танасида тери тозалиги ташхиси билан тез тиббий ёрдам чақирув картасига қайд этилган.  

        Жорий йилнинг 01 август куни Деҳқонобод тумани Тиббиёт бирлашмаси қабулхона бўлимида навбатчиликда турган,  ТТБда хирург-шифокор лавозимида ишлаб келаётган Оллаев Бахриддин Тулаевич қабулхонада ишлаб турган вақтида навбатчи фельдшер Дилшод Қурбонмуродов унга бемор тан жароҳати билан келганлигини маълум қилган. Фуқаро Каримовдан нима ҳолат бўлганлигини, нима безовта килаётганлигини сўраганида, нотаниш кишилар кўчада урганлигини, аниқ билмаслигини, иккала биқин сохасида оғриқ ва жароҳат борлигини маълум қилган. Тиббий текширув натижасига кўра, шошилинч стационар даволанишга мухтож эмаслиги ва нотаниш кишилар урганлиги сабабли, бемор Т.Каримовга суд-тиббий экспертизадан ўтиб келиши тавсия этилган. Кўрик жараёнида бемор кўкрак қафасидан шикоят қилмаган.

Бемор Т.Каримовни кўрикдан ўтказиш жараёнида “мастлик даражасининг ўрта оғир даражаси”-ташхиси қўйилган.

          Жорий йилнинг 02 август куни Деҳқонобод тумани Тиббиёт бирлашмаси қабулхона бўлимида навбатчиликда турган, ТТБ ШТЁБда хирург-шифокор лавозимида ишлаб келаётган Қурбонов Марат Музаффарович шифохона қабулхонасида ишлаб турган вақтида Т.Каримов қизи О.Каримова билан бирга бориб, шифохонага мурожаат қилиб, нафас олишда қийналаётганлигини, кўкрак қафаси чап томонида шиш ва оғриқ борлигини, ИИО ходимлари урганлигини, кимлигини билмаслигини билдирган. Бемор Т.Каримов тиббий текширувдан ўтказилганида, “кўкрак қафаси чап томонидан 9-чи қовурға ёпиқ синиши, чапдан пневмоторакс тери ости эмфиземаси (тери ости хаво йиғилиши)”- ташхиси қўйилиб, шифохонага ётқизилган ва биринчи ёрдам кўрсатилган.

        Бемор Т.Каримов 05.08.2020 йилгача шифохонада ётган ва ахволи қониқарли ҳолатда бўлганлиги учун, стационар даволанишни рад этиб, ўз ихтиёри билан шифохонадан чиқиб кетган.

2020 йил 8 август соат 11-00 лар атрофида бемор Каримов такрорий равишда шифохонага мурожаат қилган. Қорин аъзолари УТТ текширувидан ўтказилганида, жигарда реактив ҳолат, сурункали холецистит, чап буйракда тузлар картинаси кузатилган. Бемор Т.Каримов 8 август куни соат 11-30 лар атрофида режали хирургия бўлимига “Кўкрак қафаси ёпиқ шикастланиши, чапдан 9-чи қовурғанинг ёпиқ синиши”-ташхиси билан ёткизилган. Стандарт даъво муолажалари тавсия қилиниб, навбатчи шифокорларга топширилган.        9 август куни соғлиғи ёмонлашганидан сўнг, туман тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимига ўтқазилган ва соғлиғи оғирлашганидан кейин жаррохлик амалиёти чоғида “сурункали ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги асорати яранинг тешилиши, тарқалган ахлатнинг йирингли перетонит, ўткир юрак-томир етишмовчилиги”- ташхиси билан вафот этган.

Aфсуски ижтимоий тармоқларда мазкур ҳодиса юзасидан асоссиз хабарларни тарқатиш ҳолатлари давом этиб келмоқда. Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан хизмат текшируви юзасидан текширув ишларини тамомлаб, натижасига кўра тўпланган материалларни қонуний қарор қабул қилиш учун прокуратура органларига юборади ҳамда жамоатчиликка бу ҳақда аниқ маълумотлар етказилади.     


Report Page