telegra.ph

telegra.ph


Давлатимиз рахбари томонидан ҳудудларда санитария-эпедимеологик аҳволни яхшилаш, короновирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш ҳамда карантин даврида фуқаролар дуч келаётган муаммоларни бартараф этиш юзасидан видеоселектор тарзида ўтказилган йиғилишда барча сектор раҳбарларига зарурий топшириқлар берганди.

Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи 3-сектор раҳбари полковник Ш.Ҳ.Сатволдиев Чироқчи туманига ташрифи давомида коронавирус пандемияси даврида эпидемиологик вазият барқарорлигига эришиш учун карантин қоидаларини кучайтириш бўйича туман масъулларига тегишли топшириқлар берди.

Ташриф доирасида, қўшни Самарқанд вилояти билан чегарада жойлашган “Умакай” мунтазам йўл-патруль масканида карантин тадбирига жалб этилган ички ишлар органлари ходимлари ва бошқа соҳа ходимларининг иш фаолияти билан яқиндан танишиб, уларга карантин қоидаларига қатьий риоя қилиш борасида тегишли тавсия ва кўрсатмалар берди. 


Report Page