Telegraph

Telegraph


Карантин тадбирлари давом эттирилмоқда

Жумладан, 8 апрель кунидаги карантин тадбирлари доирасида Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ва ИИБ ходимлари билан хамкорликда, Бухоро ва Когон туманларида рейдлар ўтказилиб, махсус рухсатномага эга бўлмасдан, авто ва мото транспорт воситаларини бошқараётган фуқароларга нисбатан тегишли чоралар кўрилиб, уларнинг транспорт воситалари вақтинчалик жарима майдонига жойлаштирилди.


Шунингдек, тадбир давомида фуқароларга заруратсиз уйидан ташқарига чиқмаслик тўғрисидаги талаблар бўйича тушунтиришлар бериб борилмоқда.  

Бухоро тумани фуқароларига қулайлик яратиш мақсадида, Турон МФЙ ҳудудида кўчма ярмаркалар ташкиллаштирилиб, аҳоли учун зарур бўлган озиқ-овқат ва гўшт махсулотларини арзонлаштирилган нархларда етказиб бериш ишлари йўлга қўйилди.

Бундан ташқари, туманлардаги мавжуд бозорлар, озиқ овқат дўконлари ва дорихоналардаги нарх наволар назоратга олиниб, туман СЭС бўлими ходимлари томонидан мазкур жойларда дезинфекция қилиш ишлари амалга оширилмоқда.

Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси.






Report Page