Ховос туманида асфальт-бетон ишлаб чиқаришга мўлжалланган завод ишга туширилади.

Ховос туманида асфальт-бетон ишлаб чиқаришга мўлжалланган завод ишга туширилади.

Шуҳрат Юнусов

Ховос тумани Бунёдкор маҳалласи ҳудудида Ўзбекистон Республикаси ФВВ махсус муҳандислик қурилиш бошқармасига қарашли асфальт-бетон заводи тез орада ишга тушади. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Яқиндагина Хитойдан келтирилган ЗАП 120 русумли асфальт-бетон ишлаб чиқаришга мўлжалланган замонавий технология бугунги кунга келиб ишлаб чиқариш жараёнининг сўнгги ҳолатига келтирилган.

Лойиханинг умумий қиймати 4 млрд 60 млн сўмни ташкил қилади. Ушбу лойиха М-34 Тошкент-Душанбе йўналишининг 145-152 км оралиғидаги реконструкция ишларини амалга ошириш учун мўлжалланиб, 90 минг тонна тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш режалаштирилган. Ушбу янги лойиха орқали тумандаги 20 дан ортиқ ишсиз аҳоли иш билан таъминланиши кўзда тутилган.


Report Page