Муносабат

Муносабат

@Sirdaryo
Фото: ЎзА

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасида  яна бир бор аёллар мавзусини кўтардилар ва уларни ҳар тарафлама ижтимоий муҳофазаси борасида 2019 йилда амалга ошириладиган ишлар ҳақида маълумот бердилар.

Мамлакатимизда 13 мингдан ошиқ кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва уй-жойга муҳтож аёллар ҳақида гапирганларида, уларнинг 1200 нафарига 2018 йилда уй берилганлиги, 1600 нафари янги 2019 йилда уй билан таъминланишини айтганларида кўзимдан ёш келди.

 Шу билан бирга ногирон фарзанди бор оиланинг аёлларига тўланадиган пенсия ҳақида ҳам алоҳида таъкидлаб ўтдилар. Мен Ўзбек аёли эканимдан, Ўзбекистон аёлларининг шундай меҳрибон ҳимоячиси борлигидан фахрланиб кетдим.

Менинг ҳам фарзандим ногирон, мен ҳам асосий вақтимни ногирон фарзандимни ювиб-тарашга сарфлайман. Аслида ҳамширалик дипломим бор, аммо, ишлашга шароит йўқ, ўғлимга кимдир қараши керак. Ахир у дилбандим, жигарбандим, унинг жисмонан чекланганлиги Аллоҳнинг синови деб қабул қилиб, меҳр ва сабр билан тарбия қилиб келяпман.

Рости, телевизорда бериладиган ҳар хил кўрсатувларни кўравермайман, аммо, Президентимизнинг Мурожаатини эл қатори сабрсизлик билан кутаётгандик, яхшиликлар насими эсаётганидан қалбимиз ҳаяжонда эди.

Халқимизда “ Етим-есир, бева-бечоранинг бошини силаганга Аллоҳ мингни беради” дейдилар. Имоним комил, бугун жаннатмакон юртимиздаги ҳар бир хонадонда кечки дастурхон устида Давлатимиз раҳбарига сиҳат –саломатлик ва барча эзгу ниятлар эш бўлишини тилаб дуо қиляпти. Шулар қатори мен ҳам қўлларимни дуога очганман. Илоҳим, бахтимизга узоқ яшасинлар, олдиларига қўйган барча эзгу ниятлари рўёбга чиқсин!

Дилором Жарбекова,
Сардоба тумани

"Ойдин йўл" газетаси

Report Page