"ЙИЛ АЁЛИ -2019 " КЎРИК-ТАНЛОВИНИНГ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛДИ

"ЙИЛ АЁЛИ -2019 " КЎРИК-ТАНЛОВИНИНГ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛДИ

@Sirdaryo
Фото: Вилоят адлия бошқармаси

Гулистон шаҳридаги Қурилиш касб-ҳунар коллежида вилоят хотин-қизлар қўмитаси вилоят "Оила" илмий-амалий маркази, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, "Соғлом авлод учун" ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро фонди вилоят бўлими, "Тадбиркор аёл" уюшмаси билан ҳамкорликда "Йил аёли -2019" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Фото: Вилоят адлия бошқармаси

Кўрик-танловнинг 11 та номинациясида Боёвут туманидаги "Болғали Қилич" фермер хўжалиги раиси, "Илғор фермер аёл" кўкрак нишони совриндори Гулчеҳра Қаршибоева, Гулистон туманидаги 27-сонли ихтисослаштирилган мактабнинг она тили ва адабиёти укитувчиси Мавлуда Аккулова, Мирзаобод туманидан вилоят ИИБ Хотин-кизлар масалалари бўйича бўлим катта инспектори Муҳаббат Хидиралиева, Оқолтин туманидан 1-сон мактаб психологи Шоира Нурманова, Сардоба туманидан якка тартибдаги тадбиркор, жалюзи пардалари тикувчиси Дилфуза Қаршиева, Сайхунобод тумани Паймард МФЙ хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси Кумушой Эшмирзаева, Ховос туманидаги 1-сон мактабнинг директор ўринбосари Хосият Пўлатова, Сирдарё туманилик иштирокчи, якка тартибдаги тадбиркор Нигора Артиқбоева,  Гулистон Давлат университети ўқитувчиси Мукаррам Тошматова, Янгиер шаҳар тиббиёт бирлашмаси терапевти Ойниса Исломова, Ширин шаҳрилик иштирокчи,  Амир Темур МФЙда мутахассиси Мамлакат Абдурасуловалар икки босқичда - кўргазмалари ҳамда эркин чиқишлари билан иштирок этдилар ва ғолиб бўлдилар.

Фото: Вилоят адлия бошқармаси

"Энг фаол ҳамкор ташкилотлар" номинациясида Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят Кенгаши бош мутахассиси Сайёра Ўдаева, "Соғлом авлод учун" ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди вилоят бўлими директори Юлдузхон Усмонова, "Энг фаол тарғиботчи аёл" номинациясида Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи Зебо Ҳайдарова тақдирланди.

Фото: Вилоят адлия бошқармаси

Танловнинг мутлоқ ғолиби деб вилоят "Тадбиркор аёллар" уюшмаси раҳбари Гулчеҳра Жонжигитова эълон қилинди.

Фото: Вилоят адлия бошқармаси
  • Бу саҳнада тақдирланган ҳар бир аёл вилоятимиз аёллари ҳаётида, меҳнат фаолиятида, саломатликларида, оилалар фаровонлигида ўз ўринларига эга, - деди вилоят ҳокими ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилфуза Ўролова. - Уларнинг ҳар бирининг фаолияти ибратли, бизнинг сафимизда ана шундай фидойи ва фаол аёллар кўпайишини, ҳар бир сирдарёлик аёл-қиз биз билан биргаликда "Ўзбек аёли" деган номни шарафлаб, вилоятимиз, юртимиз равнақига ҳисса қўшишларини истайман. Барчангизга байрам муборак, азиз аёллар! Бахт ва саодат ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин, доимо эл эъзозида бўлинг!

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

Report Page