Бугун Боёвут туманининг 1-“Боёвут” 2-зона сув истеъмолчилар уюшмаси янги йил байрамини ўзгача шукуҳ билан нишонлади

Бугун Боёвут туманининг 1-“Боёвут” 2-зона сув истеъмолчилар уюшмаси янги йил байрамини ўзгача шукуҳ билан нишонлади

@Sirdaryo
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Йил сарҳисоби сифатида нишонланган байрам тадбирида илғор фермер хўжаликларининг ишчиларига янги йил совғалари улашилди.

Жорий йилда 1-“Боёвут” 2-зона сув истеъмолчилар уюшмаси фермерлар пахта етиштиришда ҳар гектардан 33 центнердан ҳосил кўтариб, режани 107,6 фоизга бажаришга мувоффақ бўлишган эди.

Шу боисдан ҳосили мўл йилни ёруғ билан тамомлаган 1-“Боёвут” 2-зона сув истеъмолчилар уюшмасининг фермерлари ўз олдиларига 2020 йилда бунда улкан марраларни қўйишган.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Тадбирда туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалик масалалари бўйича ўринбосари О.Турдиев иштирок этиб, уюшма фермерларини якунланиб бораётган 2019 йилда эришган ютуқлари билан табриклаб, Янги, 2020 йилдаги деҳқончилик учун барака тилади.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page