Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати томонидан ҳуқуқ тартибот органлари фаолияти очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, мақсадида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати томонидан ҳуқуқ тартибот органлари фаолияти очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, мақсадида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

@Sirdaryo
Фото: Вилоят ИИБ Ахборот хизмати

Матбуот анжуманида вилоят Ички ишлар бошқармаси, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси, вилоят божхона бошқармаси ва Фавқулотда вазиятлар бошқармаси Ёнғин хавфсизлиги бошқармалари масъул раҳбарлари ва инспектор ходимлари, шунингдек, ОАВ вакиллари ҳамда бир қатор блогерлар иштирок этишди.

Фото: Вилоят ИИБ Ахборот хизмати

Тадбирда вилоят ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғининг ҳудудларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш мақсадида профилактика инспекторлари томонидан амалга оширилаётган манзилли профилактик тадбирлар ҳусусида ахбороти тингланди.

Фото: Вилоят ИИБ Ахборот хизмати

Матбуот анжуманида, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармасининг хотин-қизлар масалалари бўйича бўлими томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳам ахбортлар берилди.

Фото: Вилоят ИИБ Ахборот хизмати

Анжуман давомида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, айниқса байрам кунларида йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилиш, масалалари ҳам кенг муҳокама қилинди.

Иштирокчиларга 2020 йилнинг 1 январидан Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасига татбиқ этилаётган инновацион янгиликлар ҳақида ҳам маълумот бериб ўтилди.

Фото: Вилоят ИИБ Ахборот хизмати

Матбуот анжумани давомида ОАВлари вакиллари ва блогерлар томонидан берилган саволларга барча тизим мутасаддилари ўз йўналишлари бўйича жавоблар беришдилар.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Report Page