Сирдарё тумани “Адолат” маҳалласида мукаммал таъмирдан чиққан 20 сонли мактабгача талим ташкилоти фойдаланишга топширилди.
@SirdaryoЮртимизда Янги йил байрами шукуҳи кезиб юрган паллада жажжи болажонларга 20 сонли боғчанинг очилиши ажойиб совға бўлди.
Инвестиция дастури асосида мукаммал таъмирланган боғча 150 ўринга мўлжалланган бўлиб, ҳар хил мебеллар, махсус кроватлар, тиббий асбоб-ускуналар ҳамда турли ўйинчоқ ва бошқа зарур жиҳозлар билан таъминланган. Муассаса боғида болалар учун мавсумий ўйин ва спорт майдончалари ўрин олган. Ошхона ва ювиниш хоналари ҳам замонавий талабларга мос тарзда қурилган.
Тадбирда Сирдарё туман ҳокими А.Мухамадиев, вилоят макабгача таълим бошқармаси бошлиғи Д.Дустов, Сирдарё туман мактабгача таълим бўлими Д.Қурбонов, нуронийлар, маҳалла фаоллари, тарбиячилар иштирок этди.
Охирғи уч йил мобайнида Мактабгача таълим ташкилотларга қаратилаётган эътиборнинг ўзи тахсинга лойиқ. Бундай шинам боғчаларда фарзандларимиз таълим-тарбия олади ҳамда келажакда давлатимиз равнақига ўзининг муносиб хиссасини қўшадиган комил инсон бўлиб етишади деб таъкидлади Сирдарё туман ҳокими А.Мухамадиев ўз сўзида.
Шунингдек тадбирда сўз олганлар ушбу шинам боғчада жажи болажонларимиз учун барча шароитлар яратилганлиги, жумладан мактабгача таълим борасида кўплаб ишлар амалга оширилаётганлига хақида гапириб ўтишди.
Болажонлар томонида тайёрланган байрам дастури очилиш маросимига янада файз бағишлади.
Сирдарё туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.