«UzAuto Motors» 2020 йилда «Onix» ва бошқа янги моделларни ишлаб чиқаради
@Sirdaryo«UzAuto Motors» компанияси 2020 йилда «Onix» ва бошқа янги моделларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш лойиҳаси бўйича саъй-ҳаракатларни бошлаб юборди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати маълум қилди, дейилади "Xabar.uz" хабарида.
«2020 йилда харидорларга ягона платформадаги «Onix» ва бошқа янги моделларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш лойиҳаси бўйича саъй-ҳаракатлар бошлаб юборилди. 2020 йил давомида ушбу автомобилни янги платформада ишлаб чиқариш жараёнига тайёрлаш мақсадида корхонада созлаш ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан корхонада ишлаб чиқариш жараёни 6 январгача вақтинча тўхтатилади.
Келаётган 2020 йилда янги моделларни ўзлаштириш доирасида ишлаб чиқариш жараёнида қисқа танаффуслар кузатилиши кутилмоқда. Бироқ бу компания томонидан харидорларга автомобилни ўз муддатида етказиб берилишига тўсқинлик қилмайди», — дейилади компания ахборотида.