Сайхунобод туманида болажонларга янги йилда 4 та мактабгача таълим ташкилоти (боғчалар) совға қилинди (фото).

Сайхунобод туманида болажонларга янги йилда 4 та мактабгача таълим ташкилоти (боғчалар) совға қилинди (фото).

@Sirdaryo
Фото: Эркин Саидов / Telegram

Сайхунобод туманида байрам шукуҳи давом этмоқда. Сайхунобод туманидаги Шодлик маҳалласида 130-ўринли 6-сонли, Дўстлик маҳалласида 160-ўринли 18-сонли, Иттифоқ маҳалласида 90-ўринли 11-сонли ва Ўзбекистон маҳалласида 25-ўринли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди. Очилиш маросимида вилоят ҳокими ўринбосари Отабек Носиров, туман ҳокими Ботиржон Мирзакулов ҳамда вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Даврон Дустовлар қатнашиб нутқ сўзладилар.

Фото: Эркин Саидов / Telegram
Фото: Эркин Саидов / Telegram
Фото: Эркин Саидов / Telegram
Фото: Эркин Саидов / Telegram
Фото: Эркин Саидов / Telegram

Сўзга чиққанлар туман аҳолисини янги мактабгача таълим ташкилотлари (боғчалар) хамда янги йил байрами билан табрикладилар. Вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаевнинг мактабгача таълим ташкилотларига берган китоблар жамланмаси ва болажонларга байрам совғаларини топширдилар. Тадбирда туман сектор раҳбарлари, туман халқ қабулхонаси мудири Шавкат Юнусалиев хамда туман ҳокими ўринбосари Зухриддин Баратовлар фаол қатнашдилар.

Фото: Эркин Саидов / Telegram
Фото: Эркин Саидов / Telegram


Фото: Эркин Саидов / Telegram
Фото: Эркин Саидов / Telegram
Фото: Эркин Саидов / Telegram
Фото: Эркин Саидов / Telegram

Бундай эътиборлардан болажонларни қувончу ҳайқириқлари бутун туман бўйлаб овоза бўлди. Бугунги кунда туманимизда болажонларни мактабгача таълим ташкилотига қамраб олиш 60% дан ошганлигини статистика маълумотлари кўрсатмоқда. Бугун бирданига тўртта мактабгача таълим ташкилоти янги йил байрами арафасида очилиши бу вилоятимиздаги туман ва шаҳарлар орасида мактабгача таълим ташкилотлар очилишида Сайхунободликларни яна бир лидерлигидан далолат дейди, - вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи ўринбосари Фарход Холйигитов биз билан сухбатда. 

Сайхунобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page