СИРДАРЁ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ТИЗИМИДА ЯНА БИР НОТАРИАЛ ИДОРА ЗАМОНАВИЙ КЎРИНИШГА ЭГА БЎЛДИ
@SirdaryoЯнги йил арафасида Гулистон шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари учун хизмат кўрсатадиган 1-сонли давлат нотариал идораси замонавий талаблар асосида мукаммал қайта таъмирланиб фойдаланишга топширилди.
Ушбу замонавий бинода фуқароларга барча шарт-шароитлар яратилан, янги замонавий техника жиҳозлари ва офис мебеллари билан жиҳозланди.
Бинога оптик толали интернет тармоғи уланиб, унда видеосўзлашувга мосланган замонавий телефон аппаратлари ўрнатилди.
-Эндиликда давлат нотариал идорамиз Сирдарё вилоятидаги энг қулай ва замонавий офислардан бирига айланди. Мижозлар тез ва соз хизмат кўрсатиш учун барча шароит етарли. Бунинг учун албатта Адлия вазирлиги, қолаверса, вилоят адлия бошқармаси раҳбариятига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз, - дейди Гулистон шаҳар 1-сон ДНИ нотариуси Икром Хатамов.
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси