Матбуот анжумани бўлиб ўтди
@SirdaryoДавлат хизматлари агентлиги Сирдарё вилоят бошқармаси фаоллар залида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда соҳада амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритилди. Жумладан, Давлат хизматлари агентлиги Сирдарё вилоят бошқармаси бошлиғи Отабек Мавлонбердиев анжуманга ташриф буюрган ОАВ вакиллари ва блогерларга Давлат хизматлари агентлиги Сирдарё вилояти бошқармаси ва жойлардаги Давлат хизматлари марказлари томонидан амалга оширилган ишлар, аҳолига кўрсатилаётган давлат хизматлари, қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, жорий этилаётган янги хизматлар бўйича маълумот берди.
Анжуман давомида журналистлар давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилаётган давлат хизматларига оид ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди ва атрофлича жавоблар олишди.
ДХА Сирдарё вилояти бошқармаси Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар шўъбаси