Ховос туманидаги автоҳалокатда бир киши вафот этди

Ховос туманидаги автоҳалокатда бир киши вафот этди

@Sirdaryo
Фото: yhxbb.uz

Шу йилнинг 26 декабрь куни соат 20:30 ларда, Сирдарё вилояти Ховос тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-32 “Янгиер-Пахтакор” автомобиль йўлининг 16-км.да, ҳайдовчи Ховос туманида яшовчи, 1981 йилда туғилган Ж.А. “Кобальт” русумли автомобилини бошқараётиб, йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган пиёда Мирзаобод туманида яшаган, 1991 йилда туғилган Ғ.Б.ни уриб юборган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда. Натижада, Ғ.Б. тан жароҳати олиб, касалхонада вафот этган.

Report Page