Муносабат: Реновация дастури ижросида улкан ишлар амлага оширилишига ишонаман

Муносабат: Реновация дастури ижросида улкан ишлар амлага оширилишига ишонаман

@Sirdaryo
Фото: "Халқ сўзи" онлайн

Дилшод Сайдазимов, “Шоҳрух-Демирбек” масъулияти чекланган жамияти раҳбари, “Шуҳрат” медали сохиби:

Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасини жуда катта қизиқиш билан тинглаб томоша қилдим. Унда, айнан биз қурувчиларни кўпдан буён ўйлантириб келаётган муаммолар ечим шундоққина намоён бўлди-қўйди.

Халқимизда, эскини ямам эсинг кетади, деган ажойиб мақол бор. Сирдарё вилоятининг барча шаҳар ва қишлоқларида ҳам собиқ иттифоқ даврида қурилган, жуда кўплаб 2 қаватли, на ертўласи ва на канализацияси бор уйлар жуда кўплаб топилади. Жорий йил “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури бўйича худди шундай уйларни тубдан қайта реконструкция ҳам қилдик. Аммо уларга канализация ўрнатишнинг сира иложи йўқ.

Президентимиз, “Йирик мегаполисларнинг бу борадаги тажрибасини ўрганган ҳолда, реновация дастурини, яъни, фойдаланиш муддати тугаб, эскириб қолган кўп қаватли уйлар ўрнида босқичма-босқич энг замонавий шароитга эга бўлган янги уйлар қуриш дастурини ишлаб чиқиш лозим”, дедилар.

Янги 2019 йил – Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йилида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла дастурининг ижросига киришмасимиздан, Давлатимиз раҳбарининг ана шу доно ғояси амалга жорий этилиб, ободонлаштириш юзасида амалга оширадиган иш лойиҳаларимиз шу ғоя асосида тузилса, биз қурувчилар учун ҳам, шундай уйларда истиқомат қилаётган юртдошларимиз учун ҳам жуда яхши бўларди.

Жамиятимиз аъзоларии Янги йил байрами арафасида Гулистон шаҳрининг Ўзбекистон кўчасида МЧЖимиз тасарруфида лойиҳа қиймати 300 миллион сўмлик, барча қулайликлар мужассам, энг замонавий дизайнда 100 ўринли ёшларимиз ва барча сирдарёликлар учун “Учрашув” овқатланиш ва маиший хизмат кўрсатиш объектини қуриб битказдик.

Давлатимиз раҳбари ўз Мурожаатномасида, “Бугунги кунда ёшларимизнинг билим ва маълумот олишининг асосий манбаи Интернет экани ҳеч кимга сир эмас. Шу сабабли биз тадбиркорларни қўллаб-қувватлаган ҳолда, жамоат жойларида бепул “вай-фай” ҳудудларини ташкил этиш чораларини кўришимиз керак”, дея таъкидлаганладилар.

Шундан келиб чиқиб, биз ҳам ана шу мажмуа таркибида 20 ўринли бепул “вай-фай” бурчагини яратмоқчимиз. Чунки ушбу жойни айнан, шу интернет хизмати учун мослаб, қурилиш-монтаж ишларини амлага оширдик. 

2019 йил нафақат бизнинг Сирдарё вилоятида, балки бутун Ўзбекистонда реновация дастури ижросида улкан ишлар амлаг оширилишига ишончим комил.

Мақола ЎзА мухбири
А.ҚАЮМОВ томонидан тайёрланди

Report Page