Гулистон шаҳрида ичимлик сувининг исроф бўлиши билан боғлиқ муаммо ижобий ҳал этилди.

Гулистон шаҳрида ичимлик сувининг исроф бўлиши билан боғлиқ муаммо ижобий ҳал этилди.

@Sirdaryo
Фото: Мурожаат ва натижа

Бугун, 24 декабрь куни каналимиз орқали: "Гулистон шаҳри, Хондамир кўчасида бир хафтадан буён "катта эҳтимол билан" ичимлик суви исроф бўлмоқда..." - деб номланиб ёритилган танқидий видео-хабаримиз юзасидан "Сирдарё Сувоқава" ДУК матбуот хизмати томонидан муносабат билдирилди.

"Бугун Гулистон шаҳри (Хондамир) Халқлар Дўстлиги кўчасида ичимлик суви исроф бўлаётганлиги ижтимоий тармоқда тарқалган эди. Сувоқова ДУК ходимлари Н.Рахмонқулов бошчилигида ушбу мурожаат бартараф этилди", дейилади корхона матбуот хизмати хабарида.

Фото: "Сирдарё Сувоқава" ДУК

Шунингдек корхона матбуот хизмати томонидан, корхонага ижтимоий тармоқлар орқали келиб тушаётган ҳар бир мурожаат корхона раҳбарияти томонидан жиддий назоратга олиниб, ўрганилиб чиқилаётганлиги маълум қилинди.

Фото: "Сирдарё Сувоқава" ДУК

Шу ўринда фаол кузатувчиларимиздан соҳавий янгиликлар, муаммо ва таклифлар юзасидан корхонанинг Telegram'даги расмий канали @SirdaryoSUVOQOVA орқали хабардор бўлиб боришларини тавсия қиламиз.

Матбуот хизмати билан боғланиш учун телефон: +998 94 572-7248

Report Page