Ҳокимлар қандай автомобилда юради?

Ҳокимлар қандай автомобилда юради?

@Sirdaryo
Фото: "Qalampir.uz"

Вилоятлар ҳокимлари ўртасида ўтказган сўровномамизни давом эттирамиз, дейилади "Qalampir.uz" хабарида. Бу сафарги саволимиз ҳокимлар қандай маркали автомобилда юриши юзасидан бўлди. 

Андижон вилоят ҳокими, Шуҳратбек Абдураҳмонов:

— Toyota Prado. Бу вилоятнинг обрўси, қолаверса менинг машинам эмас. Уни давлат берган

Ғофуржон Мирзаев, Сирдарё вилояти ҳокими:

— Давлат берган машинасида юрамиз. Toyota Prado

Зойир Мирзаев, Қашқадарё вилояти ҳокими:

— Infiniti машинаси. Йўл танламас машина. Қашқадарё йўлларига мос. Мерос бўлиб қолган. Шуни минамизда. 

Фарҳод Эрманов, Хоразм вилояти ҳокими:

— Давлат берган машинада юраман. Toyota Prado

Эркинжон Турдимов, Самарқанд вилояти ҳокими:

— Toyota машинаси

Тўра Боболов, Сурхондарё вилояти ҳокими:

— Давлат берган машинада юраман. Маркасини тушунмайман тўғриси

Қобул Турсунов, Навоий вилояти ҳокими:

— Бошқа вилоят ҳокимлари сингари – Toyota

Хайрулло Бозоров, Наманган вилояти ҳокими:

— Toyota Prado

Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев эса шу ва бошқа саволларимизга жавоб беришни хоҳламади, дейилади "Qalampir.uz" хабарида.

Report Page