Ижтимоий тармоқлар орқали “Танаси бошқа дард билмас" деб номланган деб номланган мурожаат юзасидан Сирдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.
@SirdaryoМурожаатда табиий газ муаммоси олдин ҳам эълон қилинганлиги, шунингдек мутасаддилар ҳали ҳам бирор чора кўрмаганлиги айтиб ўтилган.
Бугун 24 декабрь куни юқорида эълон қилинган хабар юзасидан "Ҳудудгаз Сирдарё " МЧЖ "Бахтшаҳаргаз" филиали мутасаддилари Бахт шаҳар Ишонч маҳалласи Қомус қўчасида ўрганиш олиб борди.
Бу галги мурожаат бўйича Қомус кўчасида "Бахтшаҳаргаз" филиали мутасаддилари томонидан уйма-уй юриш орқали вазият ўрганилган. Ўрганишлар натижасида мурожаатда келтирилган фото лавҳалар эски бўлиб, хозирги кунда “Ишонч” маҳалласи Қомус кўчасидага янги газ тарқсимлаш қурилмаси уланган ва ҳозирги кунда хонадонларга табиий газ таъминоти меъёр даражасида етказиб берилаётганлиги аниқланган.
Шунингдек қишки мавсумда табиий газ таъминотидан хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда фойдаланишлари ва ис газидан сақланишлари бўйича тушунтиришлар берилган.
Сирдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати.