Жамшидхон Нуритдинов: 2 та округда қайта сайлов ўтказилади

Жамшидхон Нуритдинов: 2 та округда қайта сайлов ўтказилади

@Sirdaryo
Жамшидхон Нуритдинов

Айни дамда, халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссияси раиси Жамшидхон Нуритдинов оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ўтказди.

Брифингда вилоятдаги 50 та округдан 48 тасида вилоят Кенгашига номзодлари кўрсатилган депутатлар сайлангани маълум қилинди:

1. ЎзЛиДеП - 14

2. “Миллий тикланиш” - 8

3. “Адолат” СДП - 8

4. Халқ демократик партияси - 14

5. Экопартия - 4

2 та (Гулистон шаҳри 4-округ ва Боёвут тумани 42-округ) сайлов округида ҳеч бир номзод 50% дан кўп овоз тўплай олмаган, шу сабабли такрорий овоз бериш ўтказилади.

“Янги Ўзбекистон: янги сайловлар” шиори остида ўтган брифингда вилоят сайлов комиссияси аъзолари, маҳаллий ва республика оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этди.

Report Page