Сардоба туманида "Аёлларни иш билан таъминлашда ташқи меҳнат миграциясининг аҳамияти" мавзусида мулоқот бўлиб ўтди.

Сардоба туманида "Аёлларни иш билан таъминлашда ташқи меҳнат миграциясининг аҳамияти" мавзусида мулоқот бўлиб ўтди.

@Sirdaryo
Фото: Сардоба тумани ҳокимлиги

Ўтказилган давра суҳбатида турли соҳаларда меҳнат қилаётган фаол аёллар, маҳалла фуқаролар йиғинларининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислари, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вилоят филиали, туман ИИБ ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Фото: Сардоба тумани ҳокимлиги

Иқтисодиётнинг деярли ҳар бир соҳасида маҳаллий корхоналар самарадорлигини ошириш, тадбиркорлик ва инвестицион фаолликни рағбатлантириш, валюта ва капитал бозорини, солиқ ва бюджет сиёсатини, монетар сиёсат ва банк секторини, энергия ташувчиларга баҳо белгилашни либераллаштириш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа нақд пулли товарларга йўналтирилган тизимли жиддий жараёнлар кечмоқда. Ушбу таркибий ўзгаришлар қатор тизимли камчиликлар сақланиб қолаётган ва амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида ҳал этилиши керак бўлган аҳоли бандлигини таъминлаш ва меҳнат миграцияси соҳаларига, шубҳасиз, кучли таъсир кўрсатади. Бу, биринчи навбатда, меҳнат бозорига таъсир ўтказадиган юқори демографик босим, ташқи меҳнат миграциясининг катта оқими, меҳнат фаолиятидаги самарадорлик ва кадрларнинг касбий малака даражаси етишмаслиги билан боғлиқдир.

Фото: Сардоба тумани ҳокимлиги

– Бу каби тарғибот тадбирларини ҳар куни олиб борамиз, – дейди Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бўлим бошлиғи С.Мухамадиев. – Фуқароларимиз анча тушуниб қолган. Буни агентликка, ҳуқуқ-тартибот идораларига қилинаётган мурожаатдан ҳам кўришимиз мумкин. Айни вақтда Ўзбекистондан хорижга кетиш мавсуми эмас, десам ҳам бўлади. Ҳозир мигрантларнинг қайтиш вақти. Асосан февраль ойидан бошлаб фуқароларимиз хорижга ишлаш учун чиқади. Лекин биз тарғибот тадбирларини тўхтатмаймиз. Самолётда кетадиганларга миграция варақаси ҳаво кемасининг экипаж аъзолари, темир йўл транспортида кетадиганларга поезд экипаж аъзолари, автобусда ҳайдовчи, шахсий транспортда кетса чегара назорати ходимлари томонидан тақдим этилади. Бу каби саъй-ҳаракатлар фуқароларимиз манфаатларига хизмат қилади.

Фото: Сардоба тумани ҳокимлиги

- Давлатимиз томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда, - дейди туман ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Гулчеҳра Жумабекова - Асосий мақсад, аҳолининг турмуш фаровонлигини оширишдир. Ушбу соҳа муҳим йўналишлардан бири ҳисобланади. Сўнгги йилларда меҳнат мигрантлари орасида хотин-қизлар салмоғининг сезиларли ошаётганлиги бу борадаги ишларни тартибга солишни, хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни тақозо этмоқда. Шундан келиб чиқиб, ташкил этилган мулоқотимиз опа-сингилларимиз учун фойдали бўлди.

Фото: Сардоба тумани ҳокимлиги

Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан батафсил жавоблар олди.

Сардоба тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Report Page