Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-тарож қилиш жиноятининг салбий оқибатлари тушунтирилди
@SirdaryoЖиноят ишлари бўйича Сирдарё туман судининг раиси Ёриев Илҳом Олимович ва туман судининг судьяси Сарибоев Санжар Абдувалиевичлар Сирдарё туман Газ бўлими ва туман ЭТК ходимлари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.
Давра суҳбати мазкур соҳа ходимлари ўртасида ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-тарож қилиш жинояти, ушбу жиноятларнинг салбий оқибатлари ҳамда уларнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш ва олдини олиш юзасидан олиб борилди.
Жиноят ишлари бўйича Сирдарё туман суди.