Суд ва Ёшлар иттифоқининг ёшлар жиноятчилигига қарши курашдаги ҳамкорлиги

Суд ва Ёшлар иттифоқининг ёшлар жиноятчилигига қарши курашдаги ҳамкорлиги

@Sirdaryo
Фото: Анвар ТУЙЧИЕВ / Telegram

Жиноят ишларининг мазмунан кўриб чиқишда айрим тоифадаги жиноят ишлари судларнинг олдига, ушбу ишлар бўйича якуний хулосага келишда ҳисобга олиниши лозим бўлган бир неча масалаларни ҳал этиш вазифасини юклайди.

Шубҳасиз бундай ишлар тоифасига Ёшлар томонидан содир этилган жиноятлар билан боғлиқ ишларни киритишимиз мумкин.

Чунки, бир томондан жиноят қурбони бўлишган жабрланувчиларнинг ҳуқуқларини тиклаш, фуқаровий даъвогарнинг даъвосини таъминлаш ҳамда келгусида содир этилиши мумкин бўлган жиноятларниниг олдини олиш масаласи турса, бошқа томондан эртанги кунимизнинг келажаги ҳисобланган ва эндигина мустақил ҳаётга қадам қўйган ёшларга нисбатан жазо тайинлаш, уларни қонунларга риоя этиш руҳида тарбиялаш, ахлоқан тузалиши ва келгусида ушбу тоифадаги ғайриқонуний ҳаракатларни содир этмаслигини таъминлаш масаласи туради.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ўртасида 2017 йил 5 декабрь куни “Ёшлар масалалари соҳасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида”ги Меморандум имзоланган бўлиб, бугунги кунда Ёшлар иттифоқининг Сирдарё вилоят кенгаши билан ҳамкорликда:

- мамлакатимизда олиб борилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари жараёнида ёшларнинг иштирокини янада фаоллаштириш;

- ёш авлод вакилларини қонунга ҳурмат руҳида тарбиялаш, турли зарарли иллат ва ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш;

- ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданияти, билимлари ва масъулиятини мунтазам ошириб бориш;

- жойларда, айниқса чекка ҳудудларда истиқомат қилаётган уюшмаган ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида икки томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорлик амалга ошириб борилмоқда.

Хусусан, 2018 йилда судлар томонидан Ёшлар билан боғлиқ жами 525 нафар шахсга нисбатан 436 та жиноят иши кўриб чиқилган. Шундан, 28 та иш бўйича 38 нафар ёшларга нисбатан Ёшлар иттифоқининг кафиллиги инобатга олиниб, судланувчиларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.

Кўриб чиқилган иш ва материалларнинг 257 таси сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилган.

Судлар томонидан эса, ёшларнинг ҳуқуқлари ва жиноятчилиги бўйича жами 92 маротаба ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилган бўлиб,

10 маротаба оммавий ахборот воситаларида, 82 маротаба оғзаки ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган.

2019 йилнинг 11 ойи давомида судлар томонидан Ёшлар билан боғлиқ жами 264 нафар шахсга нисбатан 211 та жиноят иши кўриб чиқилган.

Шундан, 11 та иш бўйича 14 нафар ёшларга нисбатан Ёшлар иттифоқининг кафиллиги инобатга олиниб, судланувчиларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган бўлиб, 5 нафари дарҳол суд залидан озод қилинган.

Кўриб чиқилган ишларнинг 130 таси сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилган.

Судлар томонидан эса, ёшларнинг ҳуқуқлари ва жиноятчилиги бўйича жами 98 маротаба ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилган бўлиб,

7 маротаба оммавий ахборот воситаларида, 93 маротаба оғзаки ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган.

Мазкур статистик кўрсаткичлар, нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар балки барча давлат идоралари ва ташкилот вакиллари, шунингдек кенг жамоатчиликдан ёшлар томонидан жиноятчилик, ҳуқуқбузарликлар содир этилишини олдини олиш, мамлакатимизда тадбиркорлик соҳасидаги имтиёз ва преференцияларни ёшларга етказиш, ёшларнинг онгида тадбиркорлик ҳиссини уйғотиш орқали уларни ижтимоий фойдали меҳнатга кенгроқ жалб қилишга ундайди.

Анвар ТУЙЧИЕВ

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгаши раисининг матбуот котиби, Ахборот сиёсати масалалари бўйича раиснинг маслаҳатчиси.

Report Page