Бугун Янгиер шаҳар ҳокимлиги биносида "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди.
@SirdaryoУшбу тадбирга Янгиер шаҳрида фаол, якка тартибда тахсил олаётган ва айрим муаммога учраган ёшлардан 150 дан ортиқ ёшлар иштирок этди.
Тадбирда фаол ёшлар томонидан йил давомида эришилган ютуқлар сарҳисоб қилинди, якка тартибда таҳсил олаётган ўқувчиларга ўқув қуроллари ва китоблар улашилди, ёшлар таклифлари эшитилди ва кўплаб муаммолари атрофлича бартараф этилди ҳамда айримлари 2019 йилда манзилли рўйхат киритилиши режалаштирилди.
Садриддин Раҳматов,
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи
Янгиер шаҳар Кенгаши бош мутахасисси