Гулистон давлат университети ўқитувчиси Ҳиндистонда малака ошириб келди
@SirdaryoКимё кафедраси ўқитувчиси Еттибоева Лола, ITEC дастури асосида Ҳиндистон давлатининг 3 ҳафталик “International training programme on solar energy technologies and application for Indian technical and economic cooperation (ITEC) 3 ҳафталик малака ошириш ғолиби бўлди.
Малака ошриришдан мақсад 3 ҳафта давомида қуёш энергияси ва қайта тикланувчи энергия турлари, энергия топловчи панеллар ҳамда лабораторияда замонавий асбоб-ускунлардан қандай фойдаланиш ва уларни қўлланиш усулларини ўрганиб ҳамда таълим жараёнини ўрганишдан иборат эди.
У Ҳиндистоннинг Гургаон шаҳрида жойлашган "National institut of solar energy" институтидан 3 ҳафталик малака ошириш учун юборилган таклифнома асосида жорий йилнинг 24-ноябрь куни Деҳли шаҳрига жўнаб кетган эди.
Малака оширишнинг дастлабки кунларидан бошлаб "National institut of solar energy" томонидан ишлаб чиқилган дастур ва режа асосида ҳафта мобайнида ҳар куни қўйилган дарсларда иштирок этди.
Гулистон давлат университети
матбуот хизмати