Фуқаролар эмас хужжатлар ҳаракатланади» тамоили мазмун мохияти

Фуқаролар эмас хужжатлар ҳаракатланади» тамоили мазмун мохияти

@Sirdaryo
Фото: Сарвар Примкулов / Telegram

Мамлакатимизда давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида амалиётга татбиқ қилинаётган “Фуқаролар эмас, хужжатлар харакатланади” тамойили ортиқча тартиб-таомилларни бартараф этиш, давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янги, янада юксак босқичга кўтаришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

2018 йил 1 январдан Тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари Давлат хизматлари марказларига айлантирилди.

Инсон ҳаётининг ҳар бир қадамида, жамият ҳаётининг у ёки бу соҳаси билан боғлиқ ҳаракатида давлат органлари билан дуч келиши муқаррар. Бунда халқ оғирини енгил қилиш, уларга “давлат-фуқаро” муносабатларида қулайлик яратиш ва шаффофликни таъминлаш мақсадида давлат раҳбари томонидан давлат хизматлари кўрсатишнинг янги концепцияси илгари сурилди.

Бунда асосий эътибор навбатда туришларни кескин камайтириш, сансалорликнинг олдини олиш, халқнинг давлат идораларидан рози бўлишига қаратилди. Кундалик ҳаётда ҳар биримиз рўпара келадиган никоҳни қайд этиш, фарзанднинг дунёга келиши, болаларни мактабгача таълим муассасаларига жойлаштириш ташвиши, улар билан боғлиқ ҳужжатларни расмийлаштириш, тегишли тўловларни амалга ошириш эндиликда Давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилади. Бу нафақат сарф-ҳаражатларни, балки инсон учун қимматли бўлган вақтни тежашга имкон яратади.

Ҳозирда Pеспублика бўйлаб жойлашган давлат хизматлари марказларида аҳолига инновацион технологиялар асосида замон талабларига мос равишда 103 турдаги хизматлар кўрсатилиб келинмоқда.

Аҳолини марказлар фаолияти, кўрсатиладиган давлат хизматлари турлари билан яқиндан таништириш, уларнинг марказларга бўлган ишончи ва қизиқишини ошириш мақсадида Сирдарё вилояти Боёвут туманида истиқомат қилувчи аҳоли ҳамда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган ёшлар, тадбиркорлар билан учрашувлар ташкил қилиниб, марказлар фаолиятини кенг оммага ёритиш, аҳолига давлат хизматларидан фойдаланишнинг афзалликларини тушунтириш, уларнинг бу борадаги ҳуқуқий маданиятини шакллантириш мақсадида туманимизнинг аҳоли гавжум ҳудудлари, бозорлар, савдо мажмуалари, шунингдек, реклама устунларига давлат хизматлари, уларнинг турлари ва механизми ёритилган ва асосий ғояси “Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади” шиори остидаги плакатлар, баннерлар жойлаштирилди, кўплаб буклетлар тарқатилди. Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган хизматлар тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилган “Адлия бурчаклари” ўрнатилди.

Амалга оширилаётган бу каби чора-тадбирлар аҳоли учун янада қулайлик яратиб, инсон манфаатларини таъминлашга хизмат қилади.

Сарвар Примкулов,
Боёвут тумани Давлат хизматлари маркази
бош мутахассиси

Report Page