Қўмондонлик-штаб ўқув машқининг иккинчи кун тафсилотлари (видео)

Қўмондонлик-штаб ўқув машқининг иккинчи кун тафсилотлари (видео)

@Sirdaryo
Фото: Видеодан скриншот

Сирдарё туманининг дарё бўйига яқин бўлган "Ҳикматли" маҳалласи аҳолиси ва уларнинг мол-мулклари хавфсиз ҳудуд — "Интилиш" маҳалласига кўчирилди.

Дастлаб, маҳалладаги 30-сонли умумтаълим мактаби (йиғув пункти)га йиғилган маҳаллий аҳоли рўйхатга олиниб, барча зарурий ёрдамлар кўрсатилди. "Интилиш" маҳалласига кўчириб келинган аҳоли 11-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабига жойлаштирилди.

Фавқулодда вазиятларни олдини олишга дахлдор ташкилотлар томонидан барча зарурий тадбирлар амалга оширилди.

Сирдарё вилояти ФВБ Ахборот хизмати

Report Page