Оқолтин туманида вилоят прокурорининг сайёр қабули бўлиб ўтди

Оқолтин туманида вилоят прокурорининг сайёр қабули бўлиб ўтди

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё вилояти прокуратураси

Давлатимиз раҳбарининг аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш юзасидан берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Сирдарё вилояти прокуратураси органлари томонидан мунтазам сайёр қабуллар, ёшлар билан учрашувлар ўтказилмоқда.

Сирдарё вилояти прокуратураси
Сирдарё вилояти прокуратураси
Сирдарё вилояти прокуратураси
Сирдарё вилояти прокуратураси
Сирдарё вилояти прокуратураси

Жорий йилнинг 22 декабрь куни Сирдарё вилояти прокурори Шохрух Аминов томонидан Оқолтин туманида ўтказилган қабул давомида 48 нафар фуқаролар иштирок этди. Улардан 15 та масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларнинг 7 таси жойида қаноатлантирилди, 3 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди ҳамда 5 та мурожаат ижроси назоратга олинди.

Жумладан, О.Салоҳиддиновнинг олий таълим муассасаси контракт тўловининг 50 фоизини тўлашда ва А.Неъматовнинг ишга жойлашишда амалий ёрдам беришни сўраб йўллаган мурожаатлари жойида қаноатлантирилди.

Сирдарё вилояти прокуратураси
Сирдарё вилояти прокуратураси
Сирдарё вилояти прокуратураси
Сирдарё вилояти прокуратураси

Шунингдек, тадбирда иштирок этган ёшлар учун бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилиб, 5 нафар пробация рўйхатида турган шахслар ва 4 нафар алимент тўловчилар ишга жойлаштирилди.

“Ёшлар дафтари”га киритилган 5 нафар ёшларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаши ва ўзини-ўзи банд қилиши учун субсидия асосида мотокультиватор, тикувчилик дастгоҳлари, асбоб-ускуналар ва бошқа меҳнат қуроллари топширилди.

Сирдарё вилояти прокуратураси
Сирдарё вилояти прокуратураси

Куннинг иккинчи ярмида вилоят прокурори тумандаги 13 та маҳалла ёшлари ўртасида ташкил этилган футбол бўйича “ПРОКУРОР КУБОГИ” мусобақасида иштирок этиб, биринчи ўринни эгаллаган “Кўркам Диёр” маҳалласи, иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаган “Андижон” ва “Саховат” маҳалласи ёшларини диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирлади.

Вилоят прокурорининг сайёр қабуллари давом этмоқда.

Сирдарё вилояти прокуратураси

Report Page