Сирдарё вилояти 4-сектор раҳбари Жўрабек Ғойибовнинг навбатдаги сайёр қабули Оқолтин туманида ташкил этилди

Сирдарё вилояти 4-сектор раҳбари Жўрабек Ғойибовнинг навбатдаги сайёр қабули Оқолтин туманида ташкил этилди

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё вилояти ДСБ

Сирдарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи 4-сектор раҳбари Жўрабек Ғойибовнинг жорий йил 23 декабрь куни уйма-уй юриб ўтказилган навбатдаги сайёр қабули Оқолтин туманидаги “Янги давр” маҳалласида ташкил этилди.

Фото: Сирдарё вилояти ДСБ

Унда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳузурига ташрифлар амалга оширилди. Ташриф давомида 8 нафар фуқаролардан моддий ёрдам, тиббий даволаниш ва бошқа ижтимоий масалалар юзасидан 10 та, шунингдек тадбиркорлик субъектлари томонидан қўшимча қиймат солиғини тўлаш тартиби, онлайн назорат касса машинасининг ўрнатилиши, оилавий тадбиркорлик учун мавжуд солиқ имтиёзларига оид бир нечта мурожаатлар қабул қилинди.

Фото: Сирдарё вилояти ДСБ

Ушбу мурожаатларнинг аксариятига шу жойнинг ўзида ечим топилган бўлса, айримига тушунтиришлар берилди.

Фото: Сирдарё вилояти ДСБ

Сайёр қабул давомида сектор аъзолари мазкур ҳудудда пойабзал ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келаётган "New level shoes" оилавий корхонасига, туяқуш парваришлаётган "Sirdaryo Oqoltin straus" фермер хўжалигига, шунингдек савдо-сотиқ фаолиятини ташкил этган "777 market" ва "Market hilol" масъулияти чекланган жамиятга ташриф буюришиб, солиқ қонунчилигидаги янгиликлар билан ўртоқлашишди, уларнинг фаолият олиб боришларида муаммолари бор ёки йўқлиги ўрганилди.

Фото: Сирдарё вилояти ДСБ
Фото: Сирдарё вилояти ДСБ
Фото: Сирдарё вилояти ДСБ

Бундан ташқари, Янги йил олди ташкил этилган байрам ярмаркаларидаги нарх-наволар билан танишилиб, ушбу жойдаги вазиятни янада яхшилаш юзасидан масъул ходимларга кўрсатмалар берилди.

Фото: Сирдарё вилояти ДСБ

Сайёр қабулда асосий эътибор фуқароларнинг ва тадбиркорлик субъектларининг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг мавжуд муаммоларига имкон қадар ижобий ечим топишга қаратилди.

Сирдарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси Матбуот хизмати

Report Page