ОНЛАЙН НАЗОРАТ-КАССА МАШИНАЛАРИ – ТАДБИРКОРЛАРГА ЯНА БИР АФЗАЛЛИК

ОНЛАЙН НАЗОРАТ-КАССА МАШИНАЛАРИ – ТАДБИРКОРЛАРГА ЯНА БИР АФЗАЛЛИК

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё вилояти ДСБ

Онлайн назорат-касса машиналарини жорий этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги “Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳисоб-китоблар тизимига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш ҳамда жамоатчилик назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5813-сон Фармони қабул қилинди.

Мазкур Фармонга мувофиқ, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида аҳоли билан амалга оширилган ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотларни давлат солиқ хизмати органларига онлайн режимида узатиб бориш функциясига эга бўлган маълумотлар алмашинуви платформаси – виртуал кассаларни онлайн назорат касса машиналари қаторида жорий этиш белгиланди.

Бу тадбиркорлик субъектларига нима беради?

- Онлайн тизимга ўтган тадбиркорларга нисбатан бугунги кунгача мажбурий қўлланилиб келинган амалдаги фискал хотирали назорат-касса машиналарини ишлатиш, шунингдек, кассир-операциячи томонидан назорат-касса дафтарини юритиш ҳамда иш куни якунида назорат-касса машинасининг кунлик ҳисоботини чиқариб олиш мажбуриятлари бекор қилинади;

- Бундай тадбиркорларга кунлик ўртача нақд пул тушуми миқдоридан қатъи назар нақд пулни банк кассаларига инкассация хизматлари орқали ўзлари белгилаган даврларда ёки мустақил равишда топшириш ҳуқуқи берилади;

- Тадбиркорлик субъектларини ортиқча харажатлардан ҳимоя қилиш мақсадида, 2021 йил 1 январгача ҳар бир касса учун онлайн назорат-касса машиналарини жорий этиш билан боғлиқ харажатлари уларнинг кейинги солиқ тўлови ҳисобидан, бироқ базавий ҳисоблаш 10 барваридан ошмаган миқдорда камайтирилади;

- Виртуал касса дастурий маҳсулотининг базавий қисми тадбиркорлик субъектларига Давлат солиқ қўмитаси томонидан бепул берилади.

Шу билан бирга онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассадан фойдаланишга босқичма-босқич ўтказилиши белгиланган бўлиб, 2020 йил 1 январдан алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, дори-дармон, автомобилларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ ёқилғиси савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари ўтказилади.

Мазкур фармон асосида Сирдарё вилояти давлат солиқ хизмати органлари томонидан тизимли равишда ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, жойларда онлайн назорат касса машиналарининг ишлатилиши, уларнинг фунцияларини батафсил тушунтириш мақсадида семинарлар, учрашувлар, тарғибот тадбирлари вилоятнинг 11 та туман ва шаҳарларида ўтказилмоқда. Натижада вилоятда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларида тадбиқ этилаётган янги технологияга қизиқиш ортмоқда. Ҳозирки кунда 170 дан зиёд хўжалик юритувчи субъектлар томонидан онлайн назорат касса машиналари хизматидан фойдаланмоқда.

Онлайн назорат-касса машиналарини жорий этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги “Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳисоб-китоблар тизимига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш ҳамда жамоатчилик назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5813-сон Фармони талаби асосида Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сон “Онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизимининг қўлланилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга асосан аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланилиши рухсат этилган онлайн назорат-касса машиналари, виртуал касса ва фискал модулга қўйиладиган техник талаблар, онлайн назорат-касса машиналари, виртуал касса ва фискал модулга техник хизмат кўрсатиш марказларининг давлат реестрини юритиш ҳамда уларга қўйиладиган алоҳида талабларва давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Элёр Мамасалиев,

Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси давлат солиқ катта инспектори.

Report Page