БУГУН ПОЙТАХТИМИЗДА ДЗЮДО БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ БОШЛАНАДИ

БУГУН ПОЙТАХТИМИЗДА ДЗЮДО БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ БОШЛАНАДИ

@Sirdaryo
Фото: minsport.uz

Жорий йилнинг 23-25 декабрь кунлари пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида дзюдо бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон кубоги ўтказилмоқда.

Мусобақа Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун муносиб ўриндошларни саралаб олиш ҳамда иқтидорли спортчиларни аниқлаш мақсадида ташкил этилди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон дзюдо федерацияси томонидан ўтказилаётган мусобақада юртимиз турли ҳудудларидан ташриф буюрган 500 нафардан ортиқ спортчи 14 вазн тоифасида баҳслашади.

Мусобақанинг тантанали очилиш маросими эртага, 23 декабрь куни соат 16:00 да “Ўзбекистон” спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

 Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Report Page