Сирдарёда пиротехника савдосига қарши кескин чоралар кўрилмоқда

Сирдарёда пиротехника савдосига қарши кескин чоралар кўрилмоқда

@Sirdaryo
Фото: Вилоят божхона бошқармаси

Сирдарё   вилояти   божхона   бошқармаси  Контрабанда  ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ДХХ Сирдарё вилояти, ИИБ ва Миллий гвардия бошқармасининг тезкор ходимлари билан ҳамкорликда, олдиндан олинган тезкор маълумотлар асосида Янгиер шаҳри худудида тезкор тадбир ўтказишди.

Фото: Вилоят божхона бошқармаси

Тадбир давомида шаҳар ҳудудидан ҳаракатланиб кетаётган фуқаро Х.Э. тўхтатилиб, қўл сумкаси ҳолислар иштирокида кўздан кечирилганда, Хитой давлатида ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 8,5 миллион сўмлик, жами 13200 дона “Трения” номли пиротехника воситалари борлиги аниқланди.

Фото: Вилоят божхона бошқармаси

Яна бир холатда ҳамкорликда Мирзаобод тумани худудида ўтказилган тезкор тадбир давомида “Cobalt” русумли автотранспорт воситасида йўловчи сифатида келган фуқаро Б.А.  тезкор тадбирга жалб этилган “шартли ҳаридор”га хорижда ишлаб чиқарилган, тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган ва сифати кафолатланмаган умумий қиймати 20 миллион сўмлик, 3 турдан иборат бўлган оғирлиги 30,5 кг.пиротехника воситаларини ноқонуний равишда сотаётган вақтида тўхтатилиб қолинди.

Сирдарё вилоят божхона бошқармаси

Report Page