Доимо эътибордасиз!

Доимо эътибордасиз!

@Sirdaryo
Фото: Дилобар Каттабекова / Telegram

Гулистон шаҳридаги Маданият саройида сиёсий партия вакиллари иштирокида Ўзбекистон карлар жамияти Сирдарё бўлимининг аъзолари билан сайловолди учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” ДП Сирдарё вилояти ва Гулистон шаҳар кенгаши фаоллари ҳамда улардан кўрсатилган номзодлар муносиб иштирок этди. Партия вакиллари томонидан мамлакатимизда ногиронлиги бўлган фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш шароитини яхшилаш масаласига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги, шу билан бирга, партия томонидан инсонни ўзгартириш орқали жамиятни ўзгартириш, халқимизни жипслаштириш, ривожлантириш ва тараққиёт сари етаклаш каби эзгу вазифалар илгари сурилаётганлиги сайловчиларга алоҳида таъкидланиб, қаршимизда турган сайловларда фаол иштирок этишларига ундади. 

Фото: Дилобар Каттабекова / Telegram

Учрашувда сайловчилар ўзларини қийнаб келаётган долзарб бир қатор саволлар билан мурожаат қилишди ва бу борада партия вакиллари ҳамда номзодлар қонун ва қарорлар, дастурлар доирасида жавоб беришди. 

Фото: Дилобар Каттабекова / Telegram

Ҳақиқатдан ҳам, бугунги кунда жамиятимизда имконияти чекланган фуқароларимиз ҳаёт йўлларида жуда кўп тўсиқларга учраб келмоқда. Уларни ҳам қўллаб-қувватлаш ҳар биримизнинг инсоний бурчимиздир. Биз жонажон Ўзбекистонимизда яшовчи барча инсонлар манфаатини қўллаб-қувватловчи партиямиз.

Дилобар Каттабекова,
"Ўзбекистон Миллий тикланиш” ДП Сирдарё вилояти кенгаши матбуот котиби.

Report Page