Сирдарё туманида жойлашган Тиббиёт коллежида илк сайловчилар билан учрашув ўтказилди
@Sirdaryo73- Сайхун сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига кўрсатилган номзод Пайзиева Азизахон Масиржановна ва Ўз.ХДП Сирдарё вилояти Кенгаши билан биргаликда Сирдарё туманида жойлашган Тиббиёт коллежида илк сайловчилар билан учрашув ўтказдилар. Учрашув жуда хам савол жавобга бой тарзда бўлиб ўтди.
Номзоднинг сайловолди учрашувлари Сирдарё туманининг барча худудларида давом этмоқда ва аҳоли ўртасида олиб борилаётган учрашувлари самарали ўтмоқда.
Ўзбекистон "ХДП" вилоят кенгаши матбуот хизмати