#Тезкор: Эртага, 20-декабрь куни Гулистон шаҳрида илк маротаба лазерли шоу бўлиб ўтади

#Тезкор: Эртага, 20-декабрь куни Гулистон шаҳрида илк маротаба лазерли шоу бўлиб ўтади

@Sirdaryo
Фото: Google Images

Жорий йилнинг 20 декабрь куни соат 18:00 да — Гулистон шаҳридаги янгитдан қуриб битказилган гипермаркет, HUMO савдо марказида лазерли шоу бўлиб ўтади. Бу ҳақда ижодий жамоамиз билан «Dantes Construction» МЧЖ таъсисчиси Дантес Устаджалилов ўртасида бўлиб ўтган учрашувдаги суҳбат жараёнларида маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, аввал хабар берганимиздек 20 декабрь куни соат 16:00 да Гулистон шаҳри "HUMO" савдо марказига «Coca-Cola» дан бахт карвони ҳам етиб келади ва 5000 та «Coca-Cola» ичимлиги бепул тарқатилади, ҳамда шу куни, Гулистон шаҳри осмони узра фейрверк соат 18:00да ёғду сочади.

Report Page