Ширин шаҳрида "Сувоқава"дан жабр кўрган ишчи. Ниҳоят, у иш ҳақини олди.

Ширин шаҳрида "Сувоқава"дан жабр кўрган ишчи. Ниҳоят, у иш ҳақини олди.

@Sirdaryo
Фото: xabar.uz

Ширин шаҳар адлия бўлимига фуқаро Толибжон Нурматов мурожаат қилди. У Сирдарё вилояти "Сувоқава" давлат унитар корхонаси Ширин шаҳар филиалида ишлаган даври учун тўланмай келган иш ҳақини ундириб беришда амалий ёрдам сўраган.

Ўрганиш натижасида фуқаро Т.Нурматовнинг Сирдарё вилояти "Сувоқава" ДУК Ширин шаҳар филиалида 2016 йил 2 апрель кунидан 2017 йил 31 октябрь кунига қадар ишлаган даври учун жами 967 236 сўм иш ҳақи тўланмаганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан адлия бўлими томонидан фуқаролик ишлари бўйича Боёвут туманлараро судига киритилган аризага асосан фуқаро Т.Нурматовга иш ҳақи тўлиқ ундириб берилди.

Шавкат Норқулов,
Ширин шаҳар адлия бўлими бошлиғи

Report Page