Оммавий сайёр қабуллар давом этмоқда

Оммавий сайёр қабуллар давом этмоқда

@Sirdaryo
Фото: Вилоят прокуратураси

Вилоят 2-сектор раҳбари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли Қарорига мувофиқ Ховос тумани, Бунёдкор маҳалласи ҳудудидаги 14-сонли мусиқа ва санъат мактаби биносида жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини оммавий сайёр  қабули  ўтказилди.

Фото: Вилоят прокуратураси

Оммавий сайёр қабулда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сирдарё вилоят “Халқ қабулхонаси” мудири Х.Х.Қўлдошев, вилоят прокурорининг ўринбосари Б.Б.Ахмедов, Ховос тумани сектор раҳбарлари ва бошқа масъул ходимлар иштирок этишди.

Фото: Вилоят прокуратураси

Сайёр қабулда асосий эътибор мақсад давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган ҳар бир сектор раҳбари жумладан, вилоят сектор раҳбарлари ҳар икки ҳафтада камида бир маротаба, туман секторлари раҳбарлари ҳар ҳафтада камида бир маротаба фуқаролар билан сайёр қабуллар ўтказиш ва унда кўп йиллардан буён ечимини топмай келаётган муаммоларни жойида бориб ўрганиш, уларни ижобий ҳал қилишда мутасадди ташкилотларни жалб қилиш ва ечимини топиш, ҳар бир маҳаллада, энг аввало олис ва табиий-иқлим шароити оғир ҳудудларда аҳолининг моддий шароитларини тубдан яхшилаш, турмуш тарзи сифати ва даражасида сезиларли ижобий ўзгаришлар амалга оширилишини таъминлашга қаратилди.

Сайёр қабулда қатнашган 40 нафар фуқароларнинг 16 та муаммолари эшитилди.

Фото: Вилоят прокуратураси

Жумладан, 11 нафар фуқароларнинг тунги чироқлар ўрнатиш, трансформаторни таъмирлаш, линияга уланиш, суюлтирилган газ баллон бериш, ишга жойлаштириш, алимент ундириш, қайта тўловга ёрдам бериш, кўчаларни таъмирлаш ҳақидаги мурожаатлари тингланиб, Ободонлаштириш, туман ЭТК, тумангаз, Бандликка кўмаклашиш маркази, МИБ туман бўлими, туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси масъулларига топшириқлар берилди.

Фото: Вилоят прокуратураси

Хусусан, фуқаролар Д.Тухлиева, Х.Такаева, Т.Қурбонова ва Н.Хайдароваларнинг газ балон билан таъминлаш, табиий газ ва электр энергияси тармоғига улашда ёрдам бериш каби мурожаатлари шу жойнинг ўзида қаноатлантирилди. 5 нафар фуқароларнинг мурожаати юзасидан асосли тушунтиришлари берилди.

Вилоят прокуратураси Жамоатчилик

билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот тармоғи

Report Page