Ширин шаҳрида Гулистон давлат университети қошидаги физикага ихтисослашган мактаб очилиши бўйича музокаралар олиб борилмоқда

Ширин шаҳрида Гулистон давлат университети қошидаги физикага ихтисослашган мактаб очилиши бўйича музокаралар олиб борилмоқда

@Sirdaryo
Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан таълим соҳаси бўйича олиб борилаётган бугунги кенг ислоҳотлар самараси Ўзбекистоннинг буюк келажак сари одимлаётганлигининг ёрқин исботидир.

Бугунги кунда қуйи бўғин раҳбарларининг ҳам олдида турган асосий вазифаларидан бири - бу таълим соҳасини янада ривожлантириш ва уни юксалтиришдан иборат.

Ана шундай сайи-ҳаракатлардан бири Ширин шаҳар ҳокими, биринчи сектор раҳбари С.Султонов томонидан илгари сурилмоқда.

Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Хусусан, жорий йилнинг 10 декабр куни Гулистон давлат университетининг профессор ўқитувчилари Ширин шаҳрига ташриф буюришди.

Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Ташриф давомида Ширин шаҳрида Гулистон давлат университети қошида физика фанлари чуқурлаштириб ўқитиладиган мактаб очиш масалалари кенг муҳокама қилинди.

Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Шунингдек, профессор ўқитувчилар шаҳар ҳокими, сектор раҳбари С. Султонов билан биргаликда янгитдан реконструкция қилинаётган Энергетика коллежига ҳам ташриф буюришиб, коллежда яратилиши кутилаётган барча шароитлар ҳамда коллежнинг қамрови кўздан кечирилди.

Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Ташриф якунида шаҳарда ихтисослашган мактаб очиш бўйича амалга ошириладиган қатор ишлар муҳокама қилинди ва ҳозирда бу борада музокаралар давом этмоқда.

Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page