Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев Конституция қабул қилинганлигининг 28 йиллик байрами муносабати билан табрик йўллади

Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев Конституция қабул қилинганлигининг 28 йиллик байрами муносабати билан табрик йўллади

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев

        Ассалому алайкум азиз юртдошлар, қадрли сирдарёликлар!

Барчангизни улуғ айём - мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги байрами билан самимий муборакбод этаман. Ишонч билан айтишимиз лозимки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси халқимиз тафаккури ва ижодий маҳсули ҳисобланади. Асосий қомусимизда халқимизнинг иродаси, руҳияти ва маданий савияси тўла намоён бўлган. Конституция давлатимиз мустақиллгининг ҳуқуқий пойдевори, халқимиз ҳоҳиш-иродасининг олий ифодаси. Конституциямиз инсонпарварлик ва адолат ғоялари билан суғорилган.

Сўнгги йилларда халқимиз ҳаётини яхшилашга қаратилган кенг қамровли ислоҳотлар мамлакатимизда бўлгани каби Сирдарё вилоятида ҳам жадал суръатлар билан амалга оширилмоқда. Ислоҳотлар ҳар бир тармоқ, соҳага кириб бормоқда, барча соҳаларни чуқур ислоҳ қилиш бўйича юксак марралар белгиланмоқда.

Жаҳон ҳамжамиятида ўзаро ҳурматга асослаган очиқ ва ошкора сиёсат, яқин қўшничилик ривожланиб бораётгани билан тобора танилиб бораётган янги Ўзбекистон том маънода ўзининг янги тарихини яратмоқда. Янги Ўзбекистон бу инновацияларга асосланган иқтисодиёт, ҳар томонлама қулай инвестиция муҳити, чин маънода инсонпарвар сиёсат, дегани.

Айнан янгиланган қиёфаси билан тобора жаҳон ҳамжамиятида мустаҳкам ўрин эгаллаётган мамлакатимиз қудрати оширилишида Конституциянинг мазмун ва моҳиятини чуқур англаб етиш, талабларини бажариш ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчи ҳисобланади.          

Шу боис муҳтарам Президентимиз “Конституциямиз ҳар бир фуқаронинг онги ва қалбидан чуқур жой олган, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини тўлиқ кафолатлайдиган ҳақиқий ҳаёт қомусига айланмоғи лозим”, деб таъкидлаган эдилар.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар янгича дунёқарашни, даҳлдорлик ва бунёдкорлик, келажакка ишонч ва шукроналик туйғулари билан яшаш, энг асосийси ушбу туйғуларни келажагимиз бўлган ёш авлод қалбига сингдиришни талаб этмоқда.

Шунинг учун ҳам мамлакатимизда маънан бой, аҳлоқан етук, интелектуал салоҳияти ривожланган, жисмонан бақувват авлодни тарбиялаш бош стратегик мақсад сифатида белгилаб олинган.   

Муҳтарам Президентимиз томонидан амалга оширилаётган инсонпарвар ислоҳотлар натижадорлигини ошириш бўйича ҳар бир соҳа ва тармоқда ҳар соат, ҳар дақиқада тинимсиз изланишлар, саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. Айниқса ҳаммамиз учун синовли бўлган жорий йилда барчамиз бирдам ва ҳамжиҳат бўлиб, матонат ва қатъий тартиб билан синовларни енгишимиз халқимизнинг куч-қудратини намоён қилди.

Дунё ҳамжамияти бизга катта ишонч билан қарамоқда. Ана шу юксак ишончга ҳар томонлама муносиб бўлиб, қатъият билан халқимиз ҳаётини яхшилаш учун катта режаларни амалга ошириб, олға интилиб, албатта мақсадларимизга эришамиз.

Сизларни, бутун халқимизни қутлуғ айём – Конституция куни билан яна бир бор чин қалбимдан табриклайман. Барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт-саодат, хонадонларингизга тинчлик ва хотиржамлик тилайман.

Сирдарё вилояти ҳокими Мирзаев Ғофуржон Ғаниевич

Report Page